ОЛИЙ ТАЪЛИМ СИФАТНИ ОШИРИШДА АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ВА МОНИТОРИНГ ТИЗИМИНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

Tayanch so'zlar

рақамли иқтисодиёт, интернет технологиялар, ахборот тизими, ўқув материаллари, бошқарув органлари, услубчи, ўқув режа, тест тузиш ўқув дастури, гуруҳнинг веб-сайти, ўқув стандартлари, масофавий ишлаш, вебинтерфейс, интернет-кафелар, рейтинг тизими, электрон журнал

Annotatsiya

Бутун дунёда рақамли иқтисодиётни кенг жорий қилиниши натижасида хорижда ва мамлакатимизда ўқув жараёнининг комплекс автоматлаштирилган таълим ва мониторинг тизимлари яратилмоқда. Бундай тизимларни яратишдан кўзланган мақсад - интернет технологияларидан фойдаланилган ҳолда профессор-ўқитувчилар, талабалар ва уларнинг ота-оналари ҳамда таълимни бошқариш тизими ўртасида интернет орқали мулоқот тизимини яратишдан иборатдир. Бундай тизим талабаларга энг муҳим ва фойдали ахборотларни тез ва сифатли етказиб бериш билан бирга таълим жараёнининг шаффофлигини ҳам таъминлайди. Профессор-ўқитувчилар, талабалар ва уларнинг ота-оналари ҳамда таълимни бошқариш тизими ўртасида интернет орқали тезкор мулоқот тизимини яратилиши эса вужудга келадиган муаммоларни тезда бартараф этиш имконини беради. Таълим тизимини бошқаришда ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланишда Фарғона политехника институтида локал ҳолда ташкил этилган автоматлаштирилган таълим ва мониторнг тизимидан фойдаланишни тавсия қиламиз

Download